ҲАДИС I
Tasnif: Бу арабча сўз hadīs(un)2 шаклига эга (АРС,
160) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига, с’е ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: hadīs -> ҳадис; hadasa
феълининг 'гаплашди', 'ҳикоя қилди' маъноси^ билан (АРС, 160) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'суҳбат', 'ҳикоя', 'Муҳаммад пайғамбар айтган гаплар, амалга оширган ишлар ҳақидаги ҳикоя —
лар' маъносини англатади (АРС, 160); ўзбек тилига охирги маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, II, 671).