ҲАДИС II
Tasnif: Бу арабча сўз hads(un)2 шаклига эга
(АРС, 161); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб, ds ундошлари оралиғига и унлисини қўшиб қабул қилинган: hads -> ҳадис; 'ўйлади', 'эҳтимол қилди' маъносини англатувчи hadasa феълининг (АРС,161) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'фаҳмлаш' маъносини англатади (АРС, 161); ўзбек тилида 'синаш', 'эпини топиш' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 672).