ҲАДЙА
Tasnif: Бу арабча сўз асли hadiyyat(un) шаклига
эга (АРС, 850), тожик тилига таркибидаги уу товушларидан бирини ва сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: hadiyyat —> ҳадийа (ҳадия); ўзбек тилига, булардан ташқари, i унлисини ҳам ташлаб олинган: ҳадийа -» ҳадйа (ҳадя); hada феълининг 'тортиқ қилди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари hady(un) сўзидан (АРС, 850) -iyyat(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (АТГ, 370), 'тортиқ' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 672).