O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАЖВИЙАТ

Tasnif: Бу арабча сўз асли haçviyyat(un) шаклига эга; haçv(un) сўзидан (қ.) -iyyat(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (АТГ, 370), ўзбек тилига таркибидаги уу товушларидан бирини ташлао қабул қилинган: haçv + iyyat(un) = haçviyyat(un) -» ҳажвийат(ҳажвият). Бу сўзни ҳажв сўзининг кўплик шакли деб тушуниш оқибатида тожик тили луғатига ҳажвиёт шаклида киритилган (ТжРС, 504); бу хатолик ўзбек луғатига ҳам кўчиб ўтган (ЎТИЛ, II, 673).