O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАЖМ

Tasnif: Бу арабча сўз haçm(un) шаклига эга (АРС, 158) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ унлошига алмаштириб қабул қилинган: haçm —> ҳажм; haçama феъли мақоласида берилган бу сўз I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'ўлчам', 'нарсанинг бўй, эн, ён - уч ўлчам жиҳатидан катталиги' (кубатураси) маъноларини англатади (АРС, 158), ўзбек тилига кейинги маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, II, 673).