ҲАЗАР
Tasnif: Бу арабча сўз hażar(un) шаклига эга бўлиб
(АРС, 162), ўзбек тилига ҳойи ҳутги товушини ҳ товушига, зал товушини з товушига алмаштириб қабул қилинган: hażar- ҳазар. Бу сўз 'эҳтиёт бўлди', 'сақланди' маъносини англатувчи hazira феълининг I боб масдари бўлиб (АРС, 162), 'эҳтиёткорлик', 'сақланиш', ’жирканиш' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, II, 673). Бу сўз ўзбек тилида ёлғиз ўзи ишлатилмайди, ҳазар қил- қўшма феъли таркибида қатнашади.