ҲАЗИЛ
Tasnif: Бу арабча сўз асли hazl(un) шаклига эга
(АРС, 854); тожик тилида ҳазл ва ҳазил шаклларида ишлатилади (ҳазил шакли сўзлашув тилига мансуб деб таъкидланган — ТжРС, 495); Ўзбек тилига тожик тилидан ҳазил шаклида олинган (Талаффуз қулайлигини таъминлаш учун зл ундошлари оралиғига и унлиси қўшилган); hazala феълининг 'эрмак тариқасида тегажаклик қилди' маъносидан (АРС, 854) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'эрмак тариқасида тегажаклик билан айгилган ran ёки қилинган ҳаракат' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 673). Бу сўздан ўзбек тилида ҳазиллаш- феъли ясалган, ҳазил-мутойиба жуф сўзи тузилган.