
ҲАЗИР
Tasnif: Бу арабча сўз асли hažr(un) шаклига эга
оулиб (АРС, 181), ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, изғи ундошини з ундошига алмаштириб, zr ундошлари оралиғига и унлисини қўшиб қабул қилинган: hažr -> ҳазир; 'иҳота қилди' маъносини англатувчи hažara феълидан (АРС, 181) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'тақиқлаш' маъносини (АРС, 181), Ўзбек тилида эса 'ташқи таъсирдан ўзини эҳтиёт қилиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 674); бу сўз ўзбек тилида ҳазир бўл- қўшма феъли таркибида ишлатилади.