O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАЗМ

Tasnif: Бу арабча сўз hazm(un) шаклига эга (АРС, 854); асли hazama1 феълининг 'парчаланди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 854), араб тилида 'тор-мор қилиниш', 'енгилиш' маъносини англатади (АРС, 854); ўзбек тилида 'таомнинг организмда ўзлаштирилиши' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 674). Бу сўз билан ўзбек тилида ҳазм бўл- , ҳазм қил- қўшма феъллари тузилган.