O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАЗРАТ

Tasnif: Бу арабча сўз hadrat(un) шаклига эга (АРС, 179); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, дзад ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: hadrat -» ҳазрат; кўпмаъноли hadara феълининг 'ҳузурида бўлди' маъноси асосида (АРС, 179) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), энг юксак мартабали кишига мурожаат сўзи сифатида ишлатилади (ЎТИЛ, II, 674).