ҲАЙАЖОН
Tasnif: Бу арабча сўз hayaçān(un) шаклига эга
(АРС, 866); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: hayaçān -> ҳайâжан (ҳаяжон); 'руҳан тўлқинланди' маъносини англатувчи hâça1 феълидан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ,568), 'руҳан тўлқинланиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 691). Бу сўздан ўзбек тилида ҳайажонли сифати, ҳайажонлан- феъли ясалган.