O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАЙВОН

Tasnif: Бу арабча сўз hayavān(un) ва hayvān(un) шаклларига эга (АРС, 200); ўзбек тилига иккинчи шакли таркибидаги ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: hayvān -> ҳайвâн (ҳайвон); haiya феълининг 'яшади', 'мавжуд бўлди' маъноси билан (АРС, 205) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'инсондан бошқа ҳар бир тирик мавжудот' маъносини англатади (ЎТИЛ,II, 675).