O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАЙДАР

Tasnif: Бу арабча сўз haydar(un) шаклига эга (АРС, 161); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: haydar ^ ҳайдар; семиз, йўғон бўлди' маъносини англатувчи haydara2 феъли мақоласида берилган бу сўз араб тилида 'арслон' маъносини англатади (АРС, 161); ўзбек тилида бу сўз йўғон соч ўрими маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 676). Бу сўз 'арслон' маъноси билан эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.