O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАЙИТ

Tasnif: Бу арабча сўз асли ьiyd(un) шаклига эга (АРС, 548), адабий тилда ийд шаклида ишлатилади (ЎТИЛ, I, 319); бу сўз ЎТИЛнинг бошқа саҳифасида (ҳайит мақоласида) ид шаклида хато ёзилган (II, 676), бу хато тожик тили луғатидан (ТжРС, 159) кўчиб ўтган; ўзбек сўзлашув тилида бу сўз товуш жиҳатидан бутунлай ўзгартириб юборилган: сўз бошланишига ҳа товушлари қўшилган, касрали айн (ъ!) и товушига алмаштирилган, бу унли у ундоши билан ўрин алмашган, сўз охиридаги d жарангли ундоши т жарангсиз эшига алмашган (Араб тили талаффуз қоидасига биноан сўз охиридаги d ундоши жарангсизлашмайди); асли ьiyd(un) сўзи кўпмаъноли ьāda феълининг 'байрам қилди' маъноси билан (АРС, 547) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'байрам' маъносини англатади (АРС, 649); ўзбек тилида 'диний байрам' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 676).