O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАЙО

Tasnif: Бу арабча сўз hayāь(un) шаклига эга (АРС, 205); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охири даги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: hayāь —> ҳайâ (ҳаё); haiya феълининг 'уялди' маъноси билан (АРС, 205) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 146), 'уялиш', 'уятчанлик' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 672).