O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАЙОТ

Tasnif: Бу арабча сўз hayāt(un) шаклига эга (АРС, 205); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштирио қабул қилинган: hayāt -» ҳайâт (ҳаёт); haiya феълининг 'яшади' маъноси билан (АРС, 205) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'яшаш, физиологик мавжудлик' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 672). Бу сўз билан ўзбек тилида ҳайот-мамот жуфт сўзи тузилган.