
ҲАЙРАТ
Tasnif: Бу арабча сўз hayrat(un) шаклига эга
(АРС, 207); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: hayrat -> ҳайрат; 'ҳайрон бўлди' маъносини англатувчи hara феълидан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АРС, 207), 'таажжуб', 'ҳайронлик' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 677).
Бу сўздан ўзбек тилида ҳайратлан- феъли ясалган.