ҲАЙРОН
Tasnif: Бу арабча сўз hayrānu шаклига эга (АРС,
207); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охири —
да! и u қисмини ташлаб қабул қилинган: hayrānu —>ҳайрâн (ҳайрон); 'ажабланди' маъносини англатувчи hara феълидан (АРС, 207) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'ҳайратланган' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 677). Бу сўз билан ўзбек тилида ҳайрон бўл- , ҳайрон қил- феъллари тузилган.