O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАЙФ

Tasnif: Бу арабча сўз hayf(un) шаклига эга (АРС, 207); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: hayf -> ҳайф; 'адолатсизлик бўлди' маъносини англатувчи hafa феълидан (АРС, 207) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142),араб тилида 'адолатсизлик', 'ноҳақ етказилган озор' маъносини англатади (АРС, 207); Ўзбек тилида бу сўз ниманидир кимгадир бериш адолатсизлик бўлишини ифодалаш учун ишлатилади (ЎТИЛ, И, 677). Бу сўздан ўзбек тилида ҳайфсин- феъли ясалган.