O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАЙЪАТ

Tasnif: Бу арабча сўз hayъat (un) шаклига эга (АРС, 865); ўзбек тилига сукун ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, фатҳали ҳамзани а унлисига алмаштириб қабул қилинган: hayъat —> ҳайъат; кўпмаъноли hауьа феълининг 'басавлат бўлди' маъноси асосида (АРС, 865) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), бу кўпмаъноли сўз араб тилидан 'маълум бир вазифага сайланган, белгиланган кишилар гуруҳи' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, II, 678).