ҲАКИМ
Tasnif: Бу арабча сўз hakīm(un) шаклига эга (АРС,
188) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: hakīm -> ҳаким; асли 'донишманд бўлди' маъносини англатувчи hakuma феьлидан (АРС, 188) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), дастлаб 'донишманд' маъносини англатган, кейинчалик маъно тараққиёти натижасида 'ўткир табиб' маъносини англата бошлаган (ЎТИЛ, II, 678). Бу сўз ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида, муаннас шакли ҳакима сўзи эса аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.