O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАЛ II

Tasnif: Бу арабча сўз hall шаклига эга (АРС, 189); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб, сўз охиридаги ll товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: hall —> ҳал; кўпмаъноли halla1 феълиниш- 'сувда эритди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АРС, 189), араб тилида 'эритиш' маъносини, ўзбек тилида эса шу маъно асосида юзага келган 'тилла, кумуш, бронза кукунидан тайёрланган бўёқ' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 679). Бу сўз билан ўзбек тилида ҳалли ('ҳал берилган') сўзи ясалган, заржал қўшма сўзи тузилган.