O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАМИЛА

Tasnif: Бу арабча сўз halīlat(un) шаклига эга (АРС, 190); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: halīlat -> ҳалила; 'қонуний бўлди' маъносини англатувчи halla3 феълидан (АРС, 189) ҳосил қилинган I боб масдари halīl(un) сўзининг (АТГ, 143) -at(un) қўшимчасини олган муаннас шакли бўлиб (АТГ, 29), араб тилида 'никоҳдаги аёл' маъносини, halīl сўзи эса 'никоҳдаги эркак' маъносини англатади (АРС, 190); ўзбек тилида бу сўз ҳалол сўзининг муаннас шакли деб тушунилиб, ҳалола сўзи мақоласига қўшиб юборилган (ЎТИЛ, II, 681).