ҲАЛОЛ
Tasnif: Бу арабча сўз halāl(un) шаклига эга (АРС,
189) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутги ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: halāl —> ҳалâл (ҳалол); асли 'қоидага риоя қилинди', 'қонуний бўлди' маъносини англатувчи halla3
феълидан (АРС, 189) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб, араб тилида 'қоидага риоя қилинган', 'қонуний' маъносини (А15С, 189), ўзбек тилида эса 'шариат ҳукмига мувофиқ еса, ичса, фойдаланса бўладиган маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 681). Бу сўздан ўзбек
тилида ҳалолла- феъли ясалган.