ҲАЛФАНА
Tasnif: Бу арабча сўз hilfān(un) масдаридан
'(АРС, 191), -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, i унлисини а унлисига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини
ташлаб қабул қилинган: hilfanat -> ҳалфана; halafa феълининг 'бирлашди' маъноси билан (АРС, 191) ҳосил қилинган масдардан ясалган бу от ўзбек тилида 'бир неча кишининг ўз имкониятини бирлаштириб бирга —
ликда овқат тайёрлаши' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 681). ЎТИЛда бу сўз арабча сўзга тожикча қўшимча қўшиб ясалган деб нотўғри таъкидланган.