ҲАЛҚА
Tasnif: Бу арабча сўз halqat(un) шаклига эга (АРС,
192) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: halqat ҳалқа; кўпмаъноли halaqa феълининг дойра шаклига киритди' маъноси билан (АРС, 191)
ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида тўққиз маънони англатади (АРС, 192); ўзбек тилига 'дойра шаклида эгиб ясалган буюм' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, II, 681). Бу сўздан ўзбек тилида
ҳалқала- феъли ясалган.