ҲАМАЛ
Tasnif: Бу арабча сўз hamal(un) шаклига эга (АРС,
19b); Ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: hamal -> ҳамал; кўпмаъноли hamala феълининг 'олиб келди' маъноси билан (АРС, 195) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'қўзи' маъносини англатади ва шу сўз билан аталадиган буржни билдиради (АРС, 196); ўзбек тилида Ҳут ва Савр оралиғидаги буржнинг номи сифатида ва Шамсия йил ҳисобидаги биринчи ойнинг номи сифатида ишлатилади (ЎТИЛ, II, 682).