ҲАМД
Tasnif: Бу арабча сўз hamd(un) шаклига эга (АРС,
194) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: hamd ҳамд; hamada феълининг 'мақтади' маъноси билан (АРС, 194) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 152), 'мақтов' маъносини англатади; ўзбек тилида алҳамдулилло сўзи, Оллога ҳамд-у санолар бўлсин ибораси таркибида ишлатилади (ЎТИЛ, II, 682).