ҲАМЗА
Tasnif: Бу арабча сўз hamzat(un) шаклига эга
(АРС, 859); ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини
ташлаб қабул қилинган: hamzat -> ҳамза; кўпмаъноли hamaza феълининг 'санчди' маъноси асосида (АРС, 859) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'укол қилиш' маъносини англатади, араб алифбосидаги бўғиз товушининг номи сифатида ишлатилади (АРС, 859); ўзбек тилига иккинчи маъноси билан олинган; эркак кишининг атоқли оти бўлиб ҳам келади (ЎТИЛ, И, 683).