O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАМИЙАТ

Tasnif: Бу арабча сўз hamiyyat(un) шаклига эга (АРС, 197); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб, уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: hamiyyat -> ҳамийат (ҳамият); асли hama феълининг 'ҳомийлик қилди', 'ҳимоялади' маъноси билан (АРС, 197) ҳосил қилинган I боб масдаридан -iyyat(un) қўшимчаси билан ясам’ан мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500), ўзбек тилида араб тилидаги 'интилиш' маъноси асосида юзага келган 'ўзининг ва яқинларининг ор-номусини ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилишга интилиш туйғуси' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 683). Бу сўздан ўзбек -галида ҳамиятли, ҳамиятсиз сифатлари ҳосил қилинган.