O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАМЛА

Tasnif: Бу арабча сўз hamlat(un) шаклига эга (АРС, 196) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: hamlat -» ҳамла; кўпмаъноли hamala феълининг 'ҳужум қилди', 'ташланди' маъноси билан (АРС, 195) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилидан 'ҳужум' маъноси билан олинган (ЎТИЛ, II, 683). Бу сўз билан ўзбек тилида ҳамла қил- феъли тузилган.