O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАММОЛ

Tasnif: Бу арабча сўз hammāl(un) шаклига эга (АРС, 196); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: hammāl —> ҳаммâл (ҳаммол); кўпмаъноли hamala феълининг 'кўтариб олиб борди' маъноси билан (АРС, 195) ясалган от бўлиб (УАЯ, 499), 'юкни бирор манзилга элтиб берувчи киши' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 684). Бу сўздан ҳаммоллик сўзи ясалган.