ҲАММОМ
Tasnif: Бу арабча сўз hammām(un) шаклига эга
(АРС, 193); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: hammām > ҳаммâм (ҳаммом); 'чўмилди'
маъносини англатувчи hamma1 феълидан (АРС, 193) ясалган от бўлиб (УАЯ, 499), 'иссик, сув билан чўмилишга атаб қурилган махсус бино' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 684). Бу сўздан ўзбек тилида ҳаммомчи оти ясалган.