O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАРАКАТ

Tasnif: Бу арабча сўз harakat(un) шаклига эга (АРС, 168); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: harakat —> ҳаракат; 'қимирла-', 'жил-' маъносини англатувчи haruka феълидан (АРС, 167) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'қимирлаш', 'жилиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 686). Бу сўздан ўзбек тилида ҳаракатлан- феъли, ҳаракатчан сифати ясалган.