O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАРАМ

Tasnif: Бу арабча сўз haram(un) шаклига эга (АРС, 168); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: haram —> ҳарам; haruma феълининг 'тақиқлади' маъноси билан (АРС, 158) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'ҳовлининг бегона эркаклар кириши тақиқланган қисми' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 687).