O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАРБ

Tasnif: Бу арабча сўз harb(un) шаклига эга (АРС, 163); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: harb —> ҳарб; 'талади', 'жанг қилди' маъносини англатувчи haraba феълининг (АРС, 163) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'жанг', 'уруш' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 687).