O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАРИР

Tasnif: Бу арабча сўз harīr(un) шаклига эга (АРС, 163); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: harīr -> ҳарир; harra феълининг 'холи қилди' маъноси асосида (АРС, 162) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), асли 'гиник,', 'юпқа' маъносини англатади, кўчма маънода 'ипак мато' маъносини англатиш учун ишлатилади (АРС, 163; ЎТИЛ, II, 688).