O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАРИС

Tasnif: Бу арабча сўз harīs(un) шаклига эга (АРС, 166); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига, сад ундошини с ундошига алмаштириб қдбул қилинган: harīs - > ҳарис; harasa феълининг 'кучли даражада истади' маъноси билан (АРС, 165) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), араб тилидан 'ҳирс қўйган', 'кучли даражада берилган' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, II, 688).