ҲАРИФ
Tasnif: Бу арабча сўз harif(un) шаклига эга (АРС,
166); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ I унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: harif -> ҳариф; harafa феъли мақоласида берилган (АРС, 166) бу сўз асли аслий сифат бўлиб
(АТГ, 43), 'жўра', 'ўйинда шерик', 'қарши тараф кишиси' маъноларини англатади (АРС, 166; ЎТИЛ, И, 688).