ҲАРОРАТ
Tasnif: Бу арабча сўз harārat(un) шаклига эга
(АРС, 163); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: harārat -» ҳарâрат (ҳарорат); harra феълининг 'иссиқ бўлди' маъноси билан (АРС, 162) ҳосил қи —
линган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'иссиқ', 'иситма' маъноларини англатади (АРС, 163; ЎТИЛ, II, 689).