ҲАСАД
Tasnif: Бу арабча сўз hasad(un) шаклига эга (АРС,
173); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: hasad -> ҳасад; hasada феълининг 'кўра олмади' маъноси билан (АРС, 172) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'кўра олмаслик туйғуси' маъносини англатади (АРС, 173; ЎТИЛ,
II, 689). Бу сўздан ўзбек тилида ҳасадчи сўзи ясалган.