
ҲАСАНА
Tasnif: Бу арабча сўз hasanat(un) шаклига эга
(АРС, 174); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: hasanat -> ҳасана; hasuna феълининг 'маъқул бўлди' маъноси асосида (АРС, 173) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилидан 'хайрли иш' маъноси билан олиниб, қарзи ҳасана бирикмаси таркибида 'устига фойда қўйилмай берилган'
маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 689).