ҲАССА
Tasnif: ЎТИЛда (II, 690) бу сўз арабча деб белги —
ланиб, худди асо сўзи (қ.) билдирадиган маънони англатиши айтилган. Ҳасса сўзи асли арабча ьasat(un) сўзи
(АРС, 520) бошланишига ҳ товушини қўшиб, фатҳали айн товушини а товушига, сад ундошини с ундошига, чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб ҳосил қилииган: ьasat -> ҳасса.