O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАСРАТ

Tasnif: Бу арабча сўз hasrat(un) шаклига эга (АРС, 173) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қили н ган: hasrat -> ҳасрат; 'руҳан азобланди' маъносийи англатувчи hasira феълидан (АРС, 173) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'руҳий азоб' маъносини англатади (АРС, 173); ўзбек тилида бу сўз асосан 'руҳий дард- аламни нолиб гапириш' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 690). Бу сўз билан ўзбек тилида ҳасратлан- , ҳасратлаш- феъллари ясалган, ҳасрат қил- қўшма феъли, ҳасрат-надомат, ғам-ҳасрат жуфт сўзлари тузилган.