ҲАТТО
Tasnif: Бу арабча сўз hattā шаклига эга (АРС, 155);
ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: hattā—> хаттâ (ҳатто); араб тилида 'довур', 'ҳам' каби маъноларни ифодаловчи бу сўз (АРС, 155) ўзбек тилига таъкид юкламаси сифатида қабул қилинган (ЎТИЛ, И,
690) . Таъкид маъносини кучайтириш мақсадида бу сўзга -ки юкламаси қўшиб, ҳаттоки шаклида ҳам ишлатилади.