O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАФИЗ

Tasnif: Бу арабча сўз hafīz(un) шаклига эга (АРС, 183) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига, изғи ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: hafīz -> ҳафиз; кўя — маъноли hafiza феълининг 'сақлади', 'ҳимоясига олди маъноси билан (АРС, 182) ясалган аслий сифат бўдиб (АТГ, 43), 'ҳимоя қилувчи' маъносини англатади (АРС,483). Бу сўз Ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида, муаннас шакли ҳафиза эса аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.