O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАШАМ

Tasnif: Бу арабча сўз haşam(un) шаклига эга (АРС, 175); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: haşam —» ҳашам; асли 'уялтирди' маъносини англатувчи haşama феълидан (АРС, 175) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'катта амалдорнинг мулозимлари' маъносини англатади (АРС, 175); ўзбек тилида эса асосан 'ортиқ даражадаги безак' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 691). Бу сўздан ўзбек тилида ҳашамсиз сифати ясалган.