ҲАШАМАТ
Tasnif: Бу арабча сўз асли haşamat(un) шаклига
эга бўлиб, ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: haşamat -» ҳашамат; асли 'уялтирди' маъносини англатувчи haşama феълидан (АРС, 175) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ,
143), ўзбек тилида 'ортиқ даражадаги безак', 'дабдаба' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 691). Бу сўздан ўзбек тилида ҳашаматли сифати ясалган.