O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАШАР

Tasnif: Бу арабча сўз haşr(un) шаклига эга (АРС, 175); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб, şr ундошлари оралиғига а унлисини қўшиб қабул қилинган: haşr ->■ ҳашар; тожик тилида бу сўз ҳашр ва ҳашар шаклларида ишлатилади (ТжРС, 503); haşara феълининг 'тўнлади' маъноси билан (АРС, 175) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'йиғин' маъносини англатади (АРС, 175); ўзбек тилида 'кўп кишиларнинг ихтиёрий равишда тўпланиб, биргаликда ёрдам тариқасида маълум бир катга ҳажмли ишни беминнат бажариши' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 691). Бу сўздан ўзбек тилида ҳашарчи сўзи ясалган.