O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАШАРОТ

Tasnif: Бу арабча сўз haşarāt(un) шаклига эга (АРС, 175); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул  қилинган: haşarāt -> ҳашарâт (ҳашарот); haşara феълининг 'тўплади' маъноси асосида (АРС, 175) ҳосил қилинган I боб масдари haşarat сўзининг (АРС, 175) кўплик шакли бўлиб (АТГ, 39), 'майда-чуйда қурт-қумурсқалар' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 691).